17 Феврал 2022 йил
565
Андижонда талончилик содир этганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Жорий йилнинг 13 февраль куни соат 22:30ларда Андижон туманида яшовчи Ў.З. ва Қ.Ш.лар ўзаро жиноий тил бириктириб, Андижон шаҳар Гумбаз МФЙ ҳудудида жойлашган “Мебел” дўкони олдида Л.Ў бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинасини тўхтатиб, Л.Ў.ни юз қисмига уриб, унга тегишли нархи 60.000 сўмлик “Артел” русумли уяли телефонини ҳамда 60.000 сўм пулларини очиқдан-очиқ талон-торож қилишиб, воқеа жойидан қочиб яширинганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар бўйича ИИОФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддаси (Талончилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати