26 Июл 2022 йил 496

Андижонда “ТИҒ” профилактик тадбирлари доирасида фуқаролардан бемақсад олиб юрилган 654 та тиғли предметлар аниқланди

Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХ батальони ходимлари бошқа соҳа хизмат ходимлари билан ҳамкорликда вилоят ҳудудида жамоат тартибини сақлаш, хавфсизликни таъминлаш, жиноятчиликни олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида  бир қатор  ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида “ТИҒ” профилактик тадбирлари доирасида вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХБ ходимлари томонидан ёнида бемақсад тиғли предметлар олиб юрган шахслардан 654 та  тиғли жисмлар олиниб келгусида муҳокама қилиш учун Андижон шаҳар ИИОФМБга юборилди. Шунингдек, Андижон шаҳри ҳудудида тиланчилик билан шуғулланиб юрганликлари учун жами 478 нафар шахслар ҳудудий ИИБларга олиб борилиб, келгусида қонуний чора кўришлик учун профилактика инспекторларига топширилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда Андижон вилояти ИИБнинг кўрсатмаларига асосан ўтган 6 ой давомида “ТИҒ” профилактик тадбири бўйича вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХБ ходимлари томонидан Андижон шаҳрининг аҳоли гавжум масканларда, таълим муассасаларида, кўча ва жамоат жойларида жами 203 маротаба тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказилди. Хизмат йўналишларида жойлашган савдо ва хизмат кўрсатиш дўконларида 7162 маротаба профилактик суҳбатлар олиб борилиб, 34 та савдо ва хизмат кўрсатиш объектларига кузатув камералари ўрнатилди.

Ҳозирда вилоят ҳудудида жамоат тартибини сақлаш фуқаролар ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech