24 Июн 2020 йил 678

Андижонда туман-шаҳарларнинг 3-сектор котиблари учун ўқув-семинар йиғилиши ўтказилди

Ҳудудларда камбағалликни қисқартириш, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатиш ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари ва инвестиция лойиҳалари бўйича амалга оширилаётган ишларни янада жадаллаштириш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан саналади.  Айни шу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ИИБ мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси ИИВ масъул ходимлари ва вилоят ИИБ раҳбарлари ҳамда туман-шаҳарларнинг  3-сектор котиблари иштирокида ўқув-семинар йиғилиши ўтказилди.

Семинарда 3-сектор котибларига ҳудудларда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилаёган ишлар ва “Темир дафтар”га киритилаёган эҳтиёжманд оила аъзоларини шу жумладан ишсизларни “саховат.аргос.уз” ахборот тизимининг янгиланган шаклига киритиб борилишини йўлга қўйиш, “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оила аъзоларини иш билан таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш орқали уларни рўйхатдан чиқариш бўйича атрофлича тушунчалар берилди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech