Андижонда ходимларнинг билим савияси ва ҳуқуқий маданиятини янада оширишга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда
Андижон вилоят ИИБ Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш гуруҳи томонидан жорий йилнинг II-чораги давомида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий-тадбирлар режасига мувофиқ, 15-16 ва 22 апрель кунлари Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси, Бўстон ва Избоскан туманлари ички ишлар бўлими шахсий таркибининг билим савияси, ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини янада юксалтиришга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилди.
Жумладан, ҳуқуқий тарғибот тадбирлари давомида Ўзбекистон Республикасининг “Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида” ЎРҚ-763 Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Автомобил йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-190 Қарори, Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 172-сон, “Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги 173-сон, “Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 2 мартдаги 116-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 178-сон ҳамда “Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахснинг шахсий идентификатция рақамини аниқлаш ва бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 177-сон Қарорлари мазмун-моҳияти ва аҳамияти ходимлар эътиборига етказилиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
Шунингдек, Избоскан туман ИИБ ходимларининг хизмат фаолияти ўрганилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.
Ҳозирда, режа ижроси бўйича бошқа шаҳар - туман ички ишлар бўлимларида тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати