Андижонда "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўровонликдан ҳимоя қилиш" мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди
2020 йил 10 сентябрь куни Андижон давлат тиббиёт институтида "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўровонликдан химоя қилиш" мавзусида ОНЛАЙН ZOOM анжуман дастури асосида очиқ мулоқот ўтказилди.
Ушбу анжуманда Андижон давлат тиббиёт институтининг хотин-қизлар кенгаши раиси М.Жўраева, "Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реаблитация қилиш ва мослаштириш маркази" раҳбари Х.Мирзараҳимова, Адлия бошқармасидан А.Икрамов, вилоят ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасидан подполковник Г.Абдувоҳидова, АДТИ психатрия ва наркология кафедраси ассистенти, психолог Н.Сарбаева ҳамда доцент Б.Ботировалар иштирок этдилар.
Бўлиб ўтган очиқ мулоқотда ҳар бир соҳа раҳбарлари "Тазйиқ ва зўравонликка учраган ҳотин-қизларнинг қонуний ҳуқуқлари", уларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар, ҳимоя ордерларини кимларга ким томонидан берилиши, ҳар бир хотин-қизлар қонун ҳимоясида эканлиги тушунтирилди ҳамда ОНЛАЙН орқали савол-жавоблар ўтказилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати