30 Сентябр 2021 йил 332

Андижонда ёшларни ички ишлар органлари соҳаси билан яқиндан таништиришга қаратилган тарғибот тадбирлари ўтказилди  

Ички ишлар вазирлиги Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти масъул ходими ҳамда Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати раҳбарияти билан ҳамкорликда ёшларни бугунги кунда ички ишлар органлари соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва ходимларга яратилаётган имкониятлар билан яқиндан таништириш мақсадида учрашув мулоқотлар ўтказилди.

Хусусан, жорий йилнинг 30 сентябрь куни Андижон Давлат университетида талаба ёшлар билан бўлиб ўтган учрашувда ички ишлар органлари хизматига қабул қилишнинг янги тартиб қоидалари ва бугунги кунда ходимларга яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида батафсил тушунчалар бериб ўтилди. Ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ходимлар учун кўрсатилаётган имтиёз-рағбатлар акс эттирилган видеороликлар ҳам намойиш этилиб, талаба ёшларда катта қизиқиш уйғотди. Тадбирда талаба ёшлар ҳам ўзларини қизиқтираётган саволларига мутахассислар томонидан батафсил жавоблар олдилар.

Шунингдек, Андижон шаҳридаги 1-сонли умумтаълим мактаби ўқувчиларига Андижон вилояти ИИБнинг йўл-патруль, кинология ва махсус операцияларни мувофиқлаштириш хизматларининг жанговар техникалари ва махсус воситалари соҳанинг малакали мутахассислари томонидан яқиндан таништирилди. Бундан ташқари, тадбир сўнгида умумтаълим мактабининг бир гуруҳ намунали ўқувчиларига бадиий китоблар совға қилинди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech