1 Март 2021 йил 577

Андижонда “Зарбдор ойлиги” доирасида ўтказилаётган “Тиғ” профилактик тадбирлари натижасида  бемақсад олиб юрилган тиғли жисмлар аниқланмоқда

Андижонда “Зарбдор ойлиги” доирасида тан жароҳатлари етказиш билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш, шунингдек, фуқаролар ўртасида турли низоли келишмовчиликлар замиридаги жанжаллар натижасида юзага келадиган ўткир тиғли жисмлар ёрдамида тан жароҳати етказиш жиноятларини мукаммал даражада камайтириш мақсадида “Тиғ” профилактик тадбирлари ўтказилмоқда. 

“Тиғ” профилактик тадбирлари бўйича шу кунга қадар жами 49 та тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилиб, фуқаролардан бемақсад олиб юрилган 13 та тиғли предмет олинган. Ушбу тиғли жисмлар олинган шахслар ва уларнинг ота-оналари билан тегишли тартибда профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Хусусан, 24 февраль куни тунги хизматга жалб этилган Андижон вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальони ходимлари томонидан ўзларини шубҳали тутган тўрт нафар фуқаро тўхтатилиб, холислар иштирокида ёнлари кўздан кечирилганда, фуқароларнинг ёнидан турли хилдаги тиғли предметлар мақсадсиз олиб юрилганлиги аниқланди ва ҳудудий профилактика инспекторларига  тегишли тартибда кўришлик учун топширилди.

“Тиғ” профилактик тадбирлари ўтказилиши давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech