6 Апрел 2022 йил 531

Андижондан “Кобалт” автомашинасини олиб қочган фуқаро Қўқон шаҳридан ушланди  

Жорий йилнинг 4 апрель куни соат 14:15да Бўстон туманида жойлашган “Юксак орзу барака” МЧЖда ишлаган фуқаро С.Ш ушбу МЧЖда ҳисобчи лавозимида ишловчи Х.Д.нинг давлат рақам белгиси 60 W 352 HA бўлган “Кобалт” русумли автомашинасини ғайриқонуний равишда атрофда ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб олиб қочиб, воқеа жойидан яширинган.

Ўтказилган тезкор қидирув тадбирлар натижасида фуқаро С.Ш 5 апрель куни “Кобалт” русумли автомашинани Фарғона вилояти Қўқон шаҳри ҳудудида бошқариб кетаётган вақтида ички ишлар ходимлари томонидан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Бўстон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчи шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech