17 Март 2025 йил
2223
Андижон шаҳар ва Андижон тумани ички ишлар органларида "Уч авлод" учрашувлари ўтказилди
Учрашувлар давомида соҳада кўп йиллар хизмат қилган фахрийларнинг бой тажрибасини ўрганиш, уларнинг ижобий фазилатлари ҳамда қимматли ўгитларини ёш авлодга ибрат сифатида кўрсатиш, ёш кадрларнинг хизмат фаолиятида фахрий ходимларнинг касб маҳорати ва кўникмаларидан фойдаланишга мунтазам равишда эътибор қаратилиши лозимлиги, шунингдек, бугунги кунда тизимда яратилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.
Тадбирлар якунида бир гуруҳ фахрийларга “ИИВ фахрийси” кўкрак нишонлари топширилди.
Андижон вилояти ички ишлар органларида "Уч авлод" учрашувларининг ўтказилиши давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати