27 Январ 2024 йил 1031

Андижон шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ЖХХ Пробация бўлими ҳисобида турган назоратдаги шахслар иштирокида сайёр суд мажлиси ташкил этилди

Жорий йилнинг 25 январь куни Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтида Андижон шаҳри бўйича Андижон шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ЖХХ Пробация бўлими ҳисобида турган назоратдаги шахслар иштирокида сайёр суд ташкил этилди.

Мазкур тадбирга жалб этилган назорат остидаги шахсларга Пробация бошқармаси масъул ходими ҳамда жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди раиси томонидан келгусида жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этмаслик, белгиланган тақиқ ва чекловларга қатъий амал қилишлари, бунинг салбий оқибатлари ҳамда жазо муқаррарлиги бўйича атрофлича тушунчалар бериб ўтилди.

Сайёр суд давомида пробация ҳисобида туриб, чин кўнгилдан пушаймон ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ҳамда тайинланган жазодан ўзига тўғри хулоса чиқарган 40 нафар назоратдаги шахслар жазоларидан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди. Шу ўринда жазо ўташдан қасддан бўйин товлаб юрган 3 нафар шахсларнинг жазолари оғирроқ турдагисига алмаштирилди.

Ҳозирги кунда бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech