Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими ходимлари томонидан 4-сонли касб-ҳунар мактабида “Биз ёшлар жиноятчиликка қаршимиз” шиори остида давра суҳбати ўтказилди
Жорий йилнинг 22 февраль куни Андижон шаҳридаги 4-сонли касб-ҳунар мактабида Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими ходимлари томонидан “Биз ёшлар жиноятчиликка қаршимиз” шиори остида давра суҳбати ўтказилди.
Таълим муассасасида таҳсил олаётган юқори синф ўқувчиларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида ташкил этилган тадбирда бугунги кунда ёшлар томонидан содир этилаётган турли жиноятлар тўғрисида атрофлича маълумотлар берилиб, ҳар қандай жиноий қилмиш учун жазонинг муқаррарлиги таъминланиши бўйича ҳаётий мисоллар келтириб ўтилди.
Шунингдек, ёшларнинг бўш вақтларини бекорчи нарсаларга сарфламасликлари, оммавий ахборот воситалари орқали тарқатилаётган турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликлари хусусида ҳам тушунчалар бериб ўтилди.
Ўз навбатида ўқувчилар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларига тергов ходимлари томонидан атрофлича жавоблар олдилар.
Ёшлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда ҳуқуқий билимларини янада оширишга қаратилган тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати