21 Октябр 2025 йил 462

Андижон шаҳрида содир этилган жиноятларга сабаб бўлган омиллар кенг жамоатчилик иштирокида танқидий муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 20 октябрь куни Андижон вилояти прокурори Муродилло Абдуҳакимов ҳамда Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Санжар Джабаровлар раислигида бўлиб ўтган жиноят муҳокамаси тадбирларида бошқарма соҳавий хизмат раҳбарлари, Андижон шаҳар прокуратураси ҳамда Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ раҳбарияти, ташкилот-муассасалар масъуллари, “маҳалла еттилиги” аъзолари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Ўтказилган муҳокамаларда, жиноят тафсилотлари йиғилганларга маълум қилиниб, уларнинг келиб чиқишига шарт-шароит яратган омиллар туб илдизигача таҳлиллар асосида танқидий муҳокама қилинди. Олдини олиш мумкин бўлган ушбу жиноятларни содир этилишига йўл қўйган барча масъулларга белгиланган тартибда жазо чоралари кўрилиши айтиб ўтилди.

Шунингдек, Андижон шаҳрида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш борасидаги профилактик ишлар талаб даражасида ташкил этилмаётганлиги ҳам танқид остига олиниб, бу борадаги тарғибот ишларини кучайтириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

Муҳокама йиғилишида “маҳалла еттилиги” аъзолари ва бошқа масъуллар томонидан ушбу содир этилган аянчли ҳолатдан ўзларига етарлича хулоса чиқарган ҳолда келгусида бундай жиноятларга йўл қўймаслик бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди.  

Шунингдек, ўтказилган муҳокамада бугунги кунда кенг тус олаётган кибефирибгарлик хусусида ҳам атрофлича сўз юритилди.  Бугунги кунда фуқароларнинг ушбу турдаги жиноятлар қурбонига айланиб қолишларида уларнинг ишонувчанлиги сабаб бўлаётганлиги кескин танқид остига олиниб, барча огоҳликка чақирилди. 

Тадбир якунида келгусида бу каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик борасида тегишли мутасаддиларга муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech