Андижон шаҳрида ташкил этилган сайёр қабулда фуқароларнинг суд-ҳуқуқ масалалари бўйича мурожаатлари тингланди
Фуқароларнинг суд-ҳуқуқ соҳасидаги мурожаатларига самарали ечим топиш, халқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш ҳамда инсонларнинг фаровон ҳаёт кечириши учун муносиб шарт-шароит яратишга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган бу галги оммавий сайёр қабул Андижон шаҳрида бўлиб ўтди.
Ўтказилган сайёр қабулда Андижон вилояти ИИБ раҳбарияти ҳам иштирок этиб, тергов-суриштирув ҳаракатлари, пробация ҳисобидаги шахсларни жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ID карталар расмийлаштириш ҳамда бошқа турли ижтимоий масалаларда келиб тушган мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди.
Жойларда ташкил этилаётган бу каби сайёр қабуллар аҳоли муаммоларни аниқлаш, жойида ҳал қилиш, уларни бартараф этиш мақсадларига қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати