19 Апрел 2024 йил 1424

Андижон шаҳридаги 4-сон касб-ҳунар мактаби ҳамда ИИВ Андижон академик лицейининг ўқувчи ёшлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди

Президентимизнинг 2022 йил 20 январдаги “Заковат интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-96-сон қарори талаблари ижросини таъминлаш ҳамда Андижон вилояти ИИБ томонидан оталиққа олинган Андижон шаҳридаги 4-сон касб-ҳунар мактаби ҳамда ИИВ Андижон академик лицейининг ўқувчи ёшларининг интеллектуал ва профессионал билим даражасини ошириш мақсадида вилоят ИИБ бошлиғининг ташаббуси билан ИИВ Андижон академик лицейида “Заковат»” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Ўтказилган интеллектуал ўйин қизиқарли ва баҳс-мунозараларгабой тарзда ўтди. Муросасиз ўтган ўйин натижасига кўра,4-сон касб-ҳунар мактабининг NEW STARS жамоаси 3-ўринни,ИИВ Андижон академик лицейининг “QALQON” жамоаси 2-ўринни, LEGION жамоаси эса фахрли 1-ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар вилоят ички ишлар бошқармаси раҳбарияти томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Ўқувчи ёшларнинг интеллектуал ва профессионал билим даражаси ҳамда маънавий-ахлоқий савиясини ошириш борасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.  

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech