1 Апрел 2020 йил 872

Андижон: Асака тумани ИИБ ташаббуси билан енгил автомобилларда аҳоли хонадонларига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда

Андижон вилояти ҳудудида ҳам карантин даврида намунали жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини ҳамда хавфсизлигини таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳусусан,  Асака тумани ИИБ ташаббуси билан  фуқароларга енгиллик яратиш ҳамда уларнинг санитария қоидаларига риоя қилишларини таъминлаш мақсадида 10 та енгил автомобил ажратилиб, ушбу автомобиллар аҳолига озиқ-овқат маҳсулотларини бепул етказиб бериш билан шуғулланиб келмоқда.

Шунингдек, Асака тумани худудида мавжуд бўлган жами 74 маҳалланинг марказий жойларига озиқ овқат махсулотлари ярмаркалари ташкил этилган бўлиб, ушбу ярмаркаларда аҳолига керакли озиқ овқат маҳсулотлари оширилмаган нархларда сотилмоқда.   

Бундан ташқари, Асака тумани худудида хизмат кўрсатувчи “Роял такси” хизмат кўрсатиш МЧЖ томонидан 90 та  енгил автомобил ажратилиб, ушбу автомобиллар аҳолига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш билан шуғулланиб келмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech