12 Феврал 2024 йил 1269

Андижон давлат чет тиллари институтида "Ватанпарварлик – миллий ўзликни англашнинг юксак натижасидир" мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди  

Жорий йил 12 январь куни Президентимиз раислигида ўтган мудофаа қурилиши ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ривожлантириш масалаларига бағишланган Хавфсизлик кенгаши йиғилишида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан Андижон вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати ташаббуси билан Андижон давлат чет тиллари институтида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Унда Андижон вилояти ИИБ Фахрийлар кенгаши раиси ва унинг аъзолари иштирок этдилар. Ушбу ўтказилган тадбирдан кўзланган асосий мақсад бугунги кунда ёшларда ватанпарварлик фазилатини кучайтириш, халқимизнинг миллий менталитети ва қадриятларини ёш авлод онгига чуқур сингдириш, шу орқали уларда келажакка ишонч туйғуларини қарор топтиришдан иборат бўлди.

Ҳозирда бу каби маънавий-маърифий ишлар давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech