Андижон давлат университетида ёшларнинг ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишларини олдини олишга қаратилган давра суҳбати ўтказилди
Жорий йилнинг 8 сентябрь куни Андижон давлат университетининг катта мажлислар залида Андижон вилояти ИИБ ТҚХ Терроризмга қарши курашиш бошқармаси ташаббуси билан ёшларнинг ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишларини олдини олишга қаратилган давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Андижон вилояти ИИБ ТҚХ Терроризмга қарши курашиш бошқармаси ходими К.Каримов томонидан ёш авлоднинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш, интернет жаҳон ахборот тармоғидан экстремистик ва террорчилик мақсадларида фойдаланишга қарши курашиш,фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситаларини экстремизм ва терроризмга қарши курашишга кенг жалб қилиш масалаларига тўхталиб, унга қарши курашишда барча, айниқса, ёшлар фаол бўлиши лозимлиги тушунтирилди. Шунингдек, бугунги кунда ёшларнинг диний экстремизм ёт ғоялари таъсирига тушиб қолишига сабаб бўлаётган асосий омиллар ҳаётий мисоллар орқали туб илдизигача таҳлил қилинди.
Бундан ташқари, университет катта профилактика инспектори У.Назаров томонидан бугунги кунда ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида вилоятда олиб борилаётган тарғибот ташвиқот ишларига алоҳида тўхталиб ўтди.
Давра суҳбати якунида мавзуга оид савол ва таклифлар эшитилиб, мутахассислар томонидан атрофлича жавоб ва тавсиялар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати