30 Январ 2024 йил 1109

Андижон Давлат университетида “Аёл қадри” деб номланган жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган маданий-маърифий тадбир ўтказилди         

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 1 декабрь кунги топшириғининг ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 29 январь куни Андижон Давлат университетида ички ишлар органлари ҳисобида турувчи аёллар иштирокида “АЁЛ ҚАДРИ” деб номланган жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган маданий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Г.Абдуллаева вилоят ҳудудида яшовчи хотин-қизларга кўрсатилаётган ижтимоий, ҳуқуқий, психологик,тиббий ёрдамлар, ҳукуматимиз томонидан берилаётган имтиёзлар ва имкониятлар тўғрисида, Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, подполковник Н.Мўминова эса 2023 йилнинг 12  ойи давомида Андижон вилояти бўйича хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятчилик таҳлили бўйича ўз маърузалари билан иштирок этдилар.

Маданий-маърифий тадбир давомида аёллар жиноятчилиги,тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олишга қаратилган видеороликлар катта экранда тадбир иштирокчилари эътиборига ҳавола қилинди.

Шунингдек, мазкур тадбирда Андижон вилояти Маданият бошқармаси ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури ҳам намойиш этилди.

Бундай маданий-маърифий тадбирлар хотин-қизлар ўртасида жиноятчилигининг олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликка барҳам  беришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech