Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида “Кибермаконда диний эътиқод тарғиботининг ижтимоий хавфи” мавзусида вебинар дарс ташкил этилди
Жорий йилнинг 17 апрель куни Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида “Кибермаконда диний эътиқод тарғиботининг ижтимоий хавфи” мавзусида вебинар дарс ташкил этилди. Ушбу дарс машғулотига ИИВ ТҚД Терроризмга қарши курашиш хизмати масъул ходими А.Шукуров ҳамда Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғининг ўринбосари подполковник Н.Мўминовалар таклиф этилди.
Унда интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқларда диний тарғибот усуллари хусусида далиллар ёрдамида маълумотлар берилди. Шунингдек, бугунги кунда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларнинг аксарияти ёшларташкил этишини ҳисобга олиб, уларда истеъмол маданиятини тарбиялаш ғоят долзарб масала эканлигига алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, ёшларга ҳозирги даврда виртуал диний экстремизм ва терроризмга қарши курашларни бирлаштиришнинг аҳамияти ва бу борада вилоятда амалга оширилаётган ишлар хусусида ҳам маълумотлар етказилди.
Мавзу якунида талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоблар олдилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати