Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтида “Виртуал олам таҳдидлари: дин ва терроризм” мавзусида давра суҳбати ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризмга қарши курашиш хизмати ҳамда Андижон вилояти ИИБ Терроризмга қарши курашиш бошқармаси масъул ходимлари иштирокида Бўлиб ўтган давра суҳбатида институтнинг “Гуманитар фанлар” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда Агробиология факультетининг 250 нафар талабалари иштирок этди.
Бугунги кунда интернет орқали дунёнинг исталган нуқтаси билан тезкор алоқа ўрнатиш, зудлик билан зарур ахборот ва маълумотларни олиш, билим маърифатни оширишда унинг беқиёс ўрни ва аҳамияти борлигини ҳеч ким инкор қила олмайди. Давра суҳбати аввалида, ҳар бир нарсанинг икки томони бўлгани каби интернетни ҳам салбий жиҳатлари афсуски айрим шахслар учун ғоявий қуролга айланаётгани муаммоли масала эканлиги аниқ мисоллар ёрдамида айтиб ўтилди.
Давра суҳбатини давомида интернет тармоқларида ташвиқ этилаётган динимизга ёт ғоя, урф-одат ва анъаналар ҳамда жаҳолат ва фаҳш намойишининг салбий таъсиридан асраш, тарбиянинг нечоғли муҳим масала эканлиги хусусида атрофлича тўхталар эканлар, виртуал оламда ёшларни кимдан нима ўрганаётганига эътибор қаратиш, ижтимоий тармоқлардаги устозлари кимлиги ва улар қаерда билим олганлиги каби масалалар муҳим аҳамият касб этиши, шунингдек, ўзбек тилида фаолият юритувчи экстремистик жамоа ва шахсларнинг ижтимоий ҳаётга салбий таъсир этаётгани хусусида далиллар ёрдамида маълумотлар бердилар.
Тадбир сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан жавоблар олдилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати