Андижон машинасозлик институтида ёшлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга қаратилган давра суҳбати ўтказилди
Тадбир ёшлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик, киберхавфсизлик, диний экстремизм, одам савдоси ва уни олдини олиш мақсадида вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Унда Ёшлар масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси Анваржон Исломов, ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Муҳтарамхон Халиқова, Андижон шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Илҳомжон Насриддинов, вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлими катта мутахассиси, капитан Қутбиддин Мадалиев, институт профилактика инспектори, майор Иззатилло Қаҳҳоровлар иштирок этдилар.
Давра суҳбатида ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик, фирибгарлик, ўз жонига қасд қилиш ва суиқасд қилиш, одам савдоси, диний экстремизм ва ақидапарастлик ҳолатларини олдини олиш мақсадида олиб борилаётган профилактик тадбирлар хусусида атрофлича фикр билдирдилар. Шунингдек, ходимлар томонидан ҳозирда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар томонидан содир этилаётган жиноятлар ва уларнинг оқибатлари хусусида аниқ маълумотлар келтириб ўтдилар.
Ўтказилган йиғилишда ўз ҳуқуқий билимларини мустаҳкамлаш мақсадида талабалар томонидан жиноят турларига оид берилган саволларга мутахассислар атрофлича жавоблар қайтардилар.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати