Андижон шаҳар бўйича ИИО ФМДда хизмат олиб бораётган профилактика инспекторлари ва "қизил" тоифага киритилган маҳалла раислари иштирокида йиғилиш ўтказилди
Андижон шаҳар бўйича ИИО ФМДда хизмат олиб бораётган профилактика инспекторлари ва "қизил" тоифага киритилган маҳалла раислари иштирокида 2021 йил давомида содир этилишига йўл қуйилган жиноятлар ва бу борада йўл қуйилаётган тизимли камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш чоралари, шунингдек, ҳамкорликнинг бугунги кундаги аҳамияти юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишни Андижон вилояти прокуратураси бўлим бошлиғи Муроджон Болтабоев олиб борди. Ушбу йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси бошқарма бошлиғи Бахтиёр Иброҳимов иштирок этди. Мажлис давомида содир этилишига йўл қуйилган жиноятларнинг сабаб ва оқибатлари атрофлича муҳокама этилиб, келгусида жиноятларни барвақт олдини олиш бўйича ҳамкорликда амалга оширилиши лозим бўлган аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати