Андижон шаҳар бўйича ИИОФМБ бошлиғи 3-сектор ҳудудидаги ёшлар етакчилари билан учрашди
Ўзбекистон бўйлаб ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди. Бу Президентнинг жорий йилнинг 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида қайд этилган.
Ёшлар етакчиси ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори, истеъдоди ва ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ҳаётда ўз ўрнини топишларига кўмаклашишда, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг интеллектуал жиҳатдан камол топишини ва маънавий ривожланишини таъминлашда қарор асосида иш олиб боради.
Андижон шаҳар бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари Шоҳруҳбек Назиров 3-сектор ҳудудида жойлашган 21 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг ёшлар етакчилари билан учрашув ўтказди.
Учрашув-мулоқотда маҳаллалардаги ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва уларни тоифаларга ажратиш бўйича атрофлича тушунчалар берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати