Андижон шаҳар “Холис” деҳқон бозорида содир бўлган аёлларнинг ўзаро жанжалли ҳолати юзасидан
Жорий йилнинг 27 июнь куни ижтимойи тармоқларга Андижон шаҳар “Холис” деҳқон бозори ҳудудида аёллар ўртасидаги жанжалли ҳолат акс этган видеотасвир жойланди. Мазкур видеотасвирдаги ҳолатлар бўйича зудлик билан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Аниқланишича, 2021 йилнинг 25 июнь куни соат 19:00 ларда Андижон шаҳар Боғи эрам МФЙда яшовчи фуқаро М.А ва унинг 2001 йилда туғилган қизи Ҳ.М “Холис” савдо мажмуаси ҳудудида савдо ишлари билан бозорга келган икки нафар аёл билан ўзаро гап тортишиб, жанжаллашган. Бундан хабар топган Миллий гвардия ва Андижон вилояти ИИБ ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб келишиб, ушбу фуқароларни тинчлантирилганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан ҳодиса содир бўлган жой Андижон шаҳри бўйича ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси тезкор-тергов гуруҳи томонидан кўздан кечирилиб, тегишли процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати