22 Июн 2021 йил 572

Андижон шаҳри 3-сектор раҳбари томонидан аҳоли муаммолари “маҳаллабай” ва “хонадонбай” тизими асосида ўрганилмоқда

Давлатимиз раҳбарининг 17-18 июнь кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари ижроси юзасидан Андижон шаҳри 3-секторида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ш.Х.Назиров шу йилнинг 21 июнь куни сектор ҳудудидаги Ёрбоши, Қайрағочтаги, Жумабозор МФЙларга бориб, у ерда ишчи гуруҳ билан биргаликда маҳаллаларда яшовчи тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган фуқаролар билан хонадонбай юриб суҳбатлашди. Ўрганишлар давомида маҳалланинг ўсиш нуқтаси аниқланиб, тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, имтиёзли кредит олиб тадбиркорликни бошлаган фуқароларнинг фаолиятлари билан танишиб чиқиб, улардаги мавжуд муаммоларни ўрганди. Ҳозирда бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech