Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ бошлиғи ташаббуси билан ўқувчилар учун “Электрон кутубхона” ташкил қилинди
Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ бошлиғи подполковник Ш.Назиров ташаббуси билан ўқувчилар ўртасида китобхонлик даражасини ошириш, уларнинг билим доираларини янада кенгайишига кўмаклашиш мақсадида 3-сектор ҳудудида жойлашган Андижон шаҳар 5-сон касб-ҳунар мактабида “Электрон кутубхона” ташкил қилинди.
“Электрон кутубхона” тўғрисида маълумот олиш учун махсус кутубхона баннери тайёрланган бўлиб, эътиборлиси ҳар бир китобсевар фойдаланувчи телефонида кодни сканер қилиб, тақдим этилган ҳавола орқали базадан ўзига керакли адабиётнинг электрон нусхасини бир зумда топиши ва юклаб олиши мумкин бўлади.
Бир сўз билан айтганда китобга ихлосманд ўқувчилар ушбу электрон кутубхона орқали ўзларини қизиқтирган тарихий, бадиий ва қатор мавзулардаги ноёб китобларни қисқа муддатларда электрон шаклда кўчириб олишлари ҳамда фойдаланишлари мумкин.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати