22 Апрел 2022 йил 535

Андижон шаҳрида 500 АҚШ долларига “гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотаётган шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 19 апрель куни Андижон вилояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан Андижон шаҳар ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир натижасида, Қўрғонтепа туманида яшовчи С.М, холис харидорга жами 18,5 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 500 АҚШ долларига сотаётган вақтида ушланди.

Шунингдек, ушбу шахснинг ёнидан 0,41 грамм гашиш гиёҳванд моддаси борлиги ҳам аниқланган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича, Андижон шаҳри бщйича ИИО ФМБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech