25 Сентябр 2021 йил 674

"Андижон шаҳрида давлат рақами 60 560 VSF бўлган "ГАИ" ходими "Жигули»ни қувиб уни ЙТҲга учрашига сабаб бўлган" деб изоҳланаётган видеохабар юзасидан

Жорий йилнинг 24 сентябрь куни ижтимоий тармоқларга жойланган “Андижон шаҳрида давлат рақами 60 560 VSF бўлган “ГАИ” ходими “Жигули”ни қувиб уни ЙТҲга учрашига сабаб бўлган” деб изоҳланаётган видеохабар юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.

Аниқланишича, шу куни соат 23:15 ларда Андижон тумани, Хакан МФЙда яшовчи фуқаро О.Азимов Андижон вилояти ИИБга телефон орқали мурожаат қилиб, соат 23:10ларда таниши А.Сайфутдинов бошқарувидаги “ВАЗ-2107" русумли автомашинасида Андижон шаҳар Бобуршох кўчасидан Олтинкўл кўчаси томонга ҳаракатланиб келаётган вақтда “Ўзбегим” савдо маркази олдида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги гулзорга ўтиб кетганлигини ва автомашинаси механик шикастланганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув давомида Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ 1-сафарбар гуруҳи ЙПХ инспектори сафдор О.Солиев бу вақтда ўзига бириктирилган
60 560 VSF давлат рақам белгили хизмат автомашинасида шу ҳудудда тунги хизмат олиб бораётганлиги, ушбу транспорт воситасини қувиб ўтмаганлиги, автомашина ҳайдовчиси А.Сайфутдинов ҳам ЙПХ ходимлари уни тўхтатмаганлигини ва қувиб ўтмаганлигини маълум қилган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида автомашина ҳайдовчиси ва йўловчисига ҳамда бошқа йўл ҳаракати қатнашчиларига ҳеч қандай тан жароҳати етмаган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар бўйича ИИОФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати

 

 

 

 

 

Text to speech