Андижон шаҳрида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини ёнида сақлаб келаётган шахс аниқланди
Жорий йилнинг 16-июль куни, Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ва ЖТСБ ППХБ ҳамда Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан “Қора дори - 2023” тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида Андижон шаҳрининг Маориф маҳалласи ҳудудида Мустақиллик маҳалласида яшовчи, 1997-йилда туғилган Э.Х. ўзининг шубҳали ҳаракатлари билан ходимлар эътиборини тортди.
Холислар иштирокида Э.Х.нинг ёни кўздан кечирилганда, оғирлиги 0,31 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди. Ушбу истеъмол қилиш мақсадида сақлаб келинаётган “оғу” далилий ашё сифатида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати