17 Январ 2023 йил
1901
Андижон шаҳрида “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини сотаётган фуқаро ушланди
Жорий йилнинг 14 январь куни соат 13:30 ларда Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ва Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-тадбир давомида фуқаро К.М холис харидорга оғирлиги 3.03 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини 500.000 сўм пуллар эвазига сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати