5 Август 2023 йил 481

Андижон шаҳрида “гашиш” ва “опий” гиёҳвандлик моддасини ёнида сақлаб келаётган шахс аниқланди  

Жорий йилнинг 5 июль куни, Андижон вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ  ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Андижон шаҳрида яшовчи А.У. ўзининг шубҳали ҳаракатлари билан ходимлар эътиборини тортди. Холислар иштирокида А.У.нинг ёни кўздан кечирилганда, оғирлиги 0,4 грамм “гашиш” ва 0,52 грамм “опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди. “Оғу” далилий ашё сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech