25 Ноябр 2022 йил
483
Андижон шаҳрида яшовчи фуқаронинг уйидан умумий нархи 49 миллион сўм бўлган “Регапен” кучли таъсир этувчи дори воситалари аниқланди
Жорий йилнинг 19 ноябрь куни Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро Г.М.нинг яшаш уйида ўтказилган тинтув давомида уйидаги шкафининг ичида жами 1 минг 400 дона, умумий нархи 49 миллион сўм бўлган “Регапен” кучли таъсир этувчи дори воситалари ва гиёҳванд моддаларни истеъмол қилиш учун мослама ҳамда гиёҳвандлик воситаларини вазнини ўлчашда фойдаланаётган электрон тарозилар борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати