Андижон шаҳрида “Ласетти” ичидан қимматбахо буюмларни ўғирламоқчи бўлган шахс жиноят устида қўлга олинди
2020 йил 17 май куни соат 13:00ларда Андижон туманида яшовчи, муқаддам 6 маротаба судланган фуқаро С.С аввалги қилмишларидан ўзига тўғри ҳулоса чиқармасдан ўзгалар мулкини яширин равишда талон-тарож қилиш мақсадида яна жиноятга қўл урди.
У Андижон шаҳри, Ёрбоши МФЙда жойлашган “Жахон савдо бозори” МЧЖ худудидаги автомашиналар қўйиш жойида қаровсиз қолдирилган фуқаро А.Н.га тегишли бўлган “Ласетти” русумли автомашинасини универсал “Magicar” номли пультдан фойдаланган холда очиб, ичидан қимматбахо буюмларни талон-тарож қилмоқчи бўлган. Аммо унинг бу галги ноқонуний хатти-ҳаракати ҳам узоққа бормади. Фуқаро С.С шу жойда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йилнинг 18 май куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро С.С Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати