8 Апрел 2020 йил 1018

Андижон шаҳрида тунни тонга улаган “шоввозлар”га нисбатан чоралар кўрилди

Коронавируснинг олдини олиш ва унга қарши кураш чоралари қатъий олиб борилаётган бир пайтда, карантин кунларини шунчаки қабул қилаётганлар  афсуски, учраб турибди. Ўрнатилаётган тартиб қоидалар вақтинча, лекин буни тўғри қабул қилиб, нафақат ўзини, балки ён атрофдигиларни ва оила аьзоларини хам пандемиядан асраши мумкин эканлигини билмаётганлар ёки билсада бунга беписанд бўлаётганлар ҳали-ҳануз орамизда бор. Андижон вилояти ИИБ ходимлари тунги вақтларда ҳам карантин қоидаларига амал қилишлик бўйича назорат тадбирларини олиб бормоқдалар.  

Андижон шаҳри бўйлаб ўтказилган назорат тадбирида карантин тартиб қоидаларига амал қилмасдан бемақсад кўчада ниқобсиз юрган фуқароларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, қонун доирасида чоралар кўрилди.Тадбир давомида тонги соат 04:00 лар атрофида карантин тартибларини менсимасдан, бемақсад ниқобсиз юрган бир гуруҳ ёшларга нисбатан ҳам маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Шу ўринда ҳақли савол туғилади. Ноҳотки тунни-тонга улаб, мақсадсиз кўчада дайдиб юрган бу  каби ёшларнинг тақдири билан уларнинг тарбияси учун энг катта жавобгар саналган ота-оналарнинг иши бўлмаса.Хурматли ота-оналар! Фарзандларингиз тақдирига бефарқ бўлманг! Аслида бефарқлик коронавирусдан ҳам кўра ҳафлироқдир! Ўзингиз ва яқинларингизни бемақсад кўчада қолдирманг!

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech