23 Июн 2023 йил
637
Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир натижасида оғуфуруш қўлга тушди
Жорий йилнинг 21 июнь куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ва Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир натижасида Қ.Б Қўшариқ маҳалласи ҳудудида холис харидорга оғирлиги 2,91 грамм "гашиш" гиёҳвандлик моддасини 570.000 сўмга сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати