Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир натижасида фуқароларнинг ёнидан кучли таъсир этувчи дори воситалари аниқланди
Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ, ДХХ Андижон вилояти бошқармаси ҳамда Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди.
Тезкор тадбир натижасида, Андижон шаҳрида яшовчи Ж.Ш “Янги бозор” ҳудудида жойлашган дўконида текширилганида 4 дона “Трамадол” номли гиёҳвандлик моддаси, 1 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси, гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш учун мўлжалланган “елим идишлар” ва “ангишона” борлиги аниқланди.
Шунингдек, ушбу жойда бўлган Андижон шаҳрида яшовчи О.У.нинг ёнидан 1 дона “Тропикамид”, 1 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини ва 1 дона спрей ҳолатдаги дори идиши ичида “Тропикамид” ҳамда гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилиш учун мўлжалланган “ангишона” борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИОФМБ томонидан тезкор суриштирув ва терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати