15 Июл 2020 йил 892

Андижон шаҳрига кириш жойларида ташкил этилган блок постларда кучайтирилган тартибда хизмат олиб борилмоқда

Андижон вилоятида коронавирус пандемиясининг тарқалишини олдини олиш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда.  Ҳусусан, Андижон шаҳри ҳудудига кириш жойларида 13 та блок постлар ташкил этиб, ушбу постларда Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари назорати остида ИИБ, СЕОМ, Миллий гвардия   ходимларидан иборат суткалик нарядлар хизмат ташкил этмоқда.

Андижон  шаҳри ҳудудига кириб келаётган фуқаролар ўртасида санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида кенг кўламли тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.  

Шунингдек, постларга бириктирилган ходимлар томонидан фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида аҳолига бепул тиббий ниқоблар тарқатилмоқда. Бу каби тарғибот-ташвиқот ишлари давом эттириляпти.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech