25 Июн 2020 йил
853
Андижон тумани 3-сектор раҳбари ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган учрашув-мулоқот ўтказди
Ёшлар ойлиги доирасида Андижон тумани, Янгиобод МФЙда туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари майор Ж.Худойбердиев ҳамда сектор ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида мактаб битирувчиларининг бандлигини таъминлаш ва уларнинг муаммоларини ижобий ҳал қилишга қаратилган учрашув-мулоқот ўтказилди.
Учрашувда тумандаги 4 та МФЙдан 45 нафар мактаб битирувчилари иштирок этди. Жами келиб тушган 8 та мурожаатнинг 4 таси бўйича шу жойнинг ўзида тушунча ва таклифлар берилди. Яна 4 та мурожаат тегишли идоралар томонидан кўриб чиқилиши белгиланди.
Тадбир сўнгида келиб тушган мурожаатлар юзасидан “Йўл харитаси” ишлаб чикилиб, ижроси тегишли масъулларга бириктириб берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати