15 Март 2024 йил
1107
Андижон тумани ИИБ шахсий таркиби билан бошқарма раҳбарияти иштирокида хизмат интизоми ва қонунийликка қатъий амал қилиш юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди
Жорий йилнинг 13 март куни Андижон тумани ИИБ шахсий таркиби билан бошқарма бошлиғининг ўринбосари подполковник Ж.М.Давронов ҳамда ИИВ ШХББ Андижон вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник А.Ф.Фурқатовлар иштирокида хизмат интизоми ва қонунийликка қатъий амал қилиш юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда ходимларни ўқитиш, билим савиясини мустаҳкамлаш, турли хил кўнгилсиз ҳолатларни олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишларга атрофлича муҳокама қилиниб, йўл қўйилаётган камчиликлар ва келгусидаги чора-тадбирлар юзасидан аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати