22 Феврал 2024 йил 1486

Андижон тумани ИИБ бошлиғи томонидан пробация ҳисобида турувчи шахсларни касбга йўналтириш ва муаммоларини ўрганиш мақсадида учрашув ўтказилди

Андижон тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида турувчи ёшлар ўртасида қайта жиноятни олдини олиш ҳамда уларни касбга йўналтириш ва муаммоларини ўрганиш мақсадида учрашув ўтказилди.

Андижон тумани ИИБ бошлиғи Д.Ихволдинов бошчилигида ўтказилган учрашувда туман тиббиёт бирлашмаси, аҳолини  бандлигига кўмаклашиш маркази,  хотин-қизлар бўлими ёшлар агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар масъуллари  иштирок этди.

Учрашувда ҳар бир масъул ўз йўналиши бўйича иштирокчиларга тушунчалар беришди. 3 нафар янги ҳисобга олинган шахсларга аҳолини  бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан ишга йўлланмалар берилди.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech