Андижон тумани ИИБда “Пайшанба – профилактика куни” муносабати билан тадбир ўтказилди
Андижон тумани ИИБда “Пайшанба – профилактика куни” муносабати билан бир қатор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Бугунги бўлиб ўтган тадбирда ички ишлар ходимлари, маҳалла фаоллари ва ҳамкор ташкилотлар ходимлари иштирокида йўриқнома ўтказилди. Унда амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.
Йиғилишда асосий эътибор жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишдан иборатлиги таъкидланди. Ҳудудда яшовчи, муқаддам судланган ҳамда Пробация ҳисобида жазо ўтаётган шахслар билан уларнинг яшаш хонадонларига ташриф буюрилиб, улар билан профилактик суҳбатлар ўтказиш, аҳоли ўртасида содир этилган оғир ва ўта оғир турдаги жиноятлар муҳокамаларини ўтказиш, фуқароларга жиноят қурбони бўлиб қолмасликни тушунтириш зарурлиги қайд этиб ўтилди.
Шунингдек, коронавирус пандемиясини олдини олиш бўйича карантин қоидаларига риоя қилиниши бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтиришга қаратилган вазифалар белгилаб берилди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати