Андижон тумани ҳокими профилактика инспекторлари билан учрашув ўтказди
Жорий йилнинг 24 август куни Андижон тумани ҳокими А.Эгамбердиев туманда фаолият юритаётган профилактика инспекторлари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда профилактика инспекторлари томонидан кундалик хизмат фаолиятида зарур бўладиган воситалар, хусусан, хизмат хонаси, мебель ва моддий-техник базасини янада яхшилаш юзасидан таклифлар билдирилди.
Шу куни профилактика инспекторларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида уларнинг 23 нафарига компьютер жамланмаси топширилди.
Тадбир якунида мутасадди ходимларга, профилактика инспекторлари томонидан билдирилган кўплаб таклифлари асосида мавжуд камчилик ва муаммоларни босқичма-босқич изчиллик билан амалга ошириш юзасидан зарур вазифалар юкланиб, ижроси юзасидан аниқ муддат белгиланди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати