7 Апрел 2021 йил 783

Андижон тумани сектор раҳбарлари профилактика инспекторларининг мавжуд камчилик ва муаммоларини ҳал этишга қаратилган  учрашув  ўтказди

Андижон  тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари А.Эгамбердиев, туман прокурори, 2-сектор раҳбари Ж.Умурзақов, туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ф.Махсудовлар сектор ҳудудларида  фаолият юритаётган профилактика инспекторлари билан учрашдилар.

Туман ҳокими А.Эгамбердиев профилактика инспекторлари билан учрашувда ички ишлар вакиллари томонидан кундалик хизмат фаолиятида зарур бўладиган воситалар, хусусан, хизмат хонаси, мебель ва моддий-техник базасини янада яхшилаш юзасидан ўз таклифларини билдирди.

Мутасадди ходимларга, профилактика инспекторлари томонидан билдирилган таклифлари асосида “йўл харитаси” ишлаб чиқиш, мавжуд камчилик ва муаммоларни пайсалга солмай босқичма-босқич изчиллик билан амалга ошириш юзасидан зарур вазифалар юкланиб, ижроси юзасидан аниқ муддат белгиланди.

Учрашувда белгилаб берилган масалалар ҳам қисқа фурсатларда ҳал этилиши, профилактика инспекторларининг маҳаллаларда, аввало, тинчлик, фуқароларнинг осойишталиги, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини кўриши кераклиги алоҳида таъкидланди.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech