13 Июл 2023 йил 565

Андижон туманида ёнида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди

2023 йилнинг 12 июль куни Андижон вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ ППХБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тадбир давомида, Андижон тумани, Султонобод МФЙ ҳудудида ўзини шубҳали тутган Қ.О.нинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида шимининг чап чўнтагидан оғирлиги 0,55 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, далилий ашё сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech