17 Ноябр 2021 йил 594

Андижон туманида фоҳишахона ташкил қилган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2021 йил 17 октябрь куни Андижон вилояти ИИБ ЖҚБ ҳамда туман ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор-тадбир ўтказилди. Тезкор-тадбир давомида Олтинкўл туманида яшовчи М.Д. Андижон туманида жойлашган икки қаватли биносида, 300.000 сўм пуллар эвазига эркак ва аёлларни жинсий алоқа қилишлари учун шароит яратиб, фоҳишахона ташкил қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech