Андижон туманида фуқароларининг суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатлари тингланди
Жорий йилнинг 19 июнь куни Андижон туманида аҳолининг суд-ҳуқуқ масалаларига оид мурожаатларини тинглаш, бу борадаги долзарб масалаларни ўрганиш ва уларни ҳал этишга қаратилган сайёр қабул бўлиб ўтди.
Унда Андижон вилояти ИИБ раҳбарияти ҳам иштирок этиб, кўплаб мурожаатларга ижобий ечим топилди.
Хусусан, тергов-суриштирув ҳаракатлари, ички ишлар органларига ишга жойлашиш, пробация ҳисобидаги шахсларни жазодан муддатидан олдин шартли равишда озод қилиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи ID карталар расмийлаштириш ҳамда бошқа турли ижтимоий масалаларда келиб тушган мурожаатлар ҳам жойида ижобий ҳал этилди.
Бир сўз билан айтганда ташкил этилаётган бу каби сайёр қабулларда фуқароларни қийнаб келаётган кўплаб масалаларга мутасадди раҳбарлар кўмагида ечим топилмоқда.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати