16 Сентябр 2023 йил 11023

Андижон туманида "Хавфсиз ҳудуд" тезкор-профилактик тадбирлари давом этмоқда

Андижон туманида сектор раҳбарлари бошчилигида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кенг қамровли профилактик тадбирлар давом этмоқда.

Ўтказилган навбатдаги тунги хизмат олди йўриқномасида ҳудуддаги ҳолат атрофлича муҳокама қилиниб, чора-тадбирлар белгиланди. Ходимлар ҳамда фаолларга фуқаролар осойишталигини сақлаш, жиноятчиликнинг  барвақт олдини олиш юзасидан зарур кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Профилактика инспекторлари ва бошқа хизмат ходимлари ҳамда фаоллардан иборат таркиб, эл осойишталиги йўлидаги фаолиятларини давом эттирмоқдалар.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech