16 Декабр 2022 йил 315

Андижон туманида ўтказилган сайёр судда 10 нафар назоратдаги шахс муддатидан аввал жазоларидан озод қилинди

Жорий йилнинг 16 декабрь куни Андижон тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, тузалиш йўлига ўтган 10 нафар назоратдаги шахс ўтказилган сайёр судда жазоларидан муддатидан олдин озод этилди.

Шунингдек, меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилиб, 3 нафар назоратдаги шахсларнинг бандлиги таъминланди.

Ҳозирда бу каби профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

 

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech