Андижон туманида “Зарбдор 10 кун” тезкор-профилактик тадбири якуни бўйича кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама йиғилиши ўтказилди
Андижон туманида жорий йилнинг 28 октябридан 7 ноябрь кунига қадар ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш ҳамда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш юзасидан “Зарбдор 10 кун” тезкор-профилактик тадбири ташкил этилди.
8 ноябрь куни Халқ депутатлари Андижон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туманда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.Унда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман сектор раҳбарлари, ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда туман ташкилотларининг масъул раҳбарлари иштирок этдилар.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан маърузалар тингланди. Хусусан, Андижон туманидаги ижтимоий-криминоген вазият ва жиноятчилик таҳлили юзасидан Андижон вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма бошлиғи подполковник И.Кетмонов батафсил ахборот бериб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олишда тумандаги барча ташкилотларнинг ҳамкорлигини янада кучайтиришга алоҳида урғу қаратди.
Шунингдек, туманда ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш ҳамда жиноятларни барвақт олдини олиш мақсадида ўтказилган “Зарбдор 10 кун” тезкор-профилактик тадбирлари давомида амалга оширилган ишлар юзасидан вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник М.Маматмусаевнинг ахбороти тингланиб, йўл қўйилган камчиликлар танқидий муҳокама қилинди.
Йиғилиш давомида бу каби камчиликларнинг олдини олиш бўйича кўплаб таклифлар билдирилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати