Андижон вилояти Хўжаобод туманида Ички ишлар ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари ҳамкорлигида “Обод ва хавфсиз маҳалла” концепцияси доирасида семинар бўлиб ўтди
Андижон вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси, туман шаҳар бўлимлари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, профилактика инспекторлари, шунингдек, ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида “Обод ва хавфсиз маҳалла” концепцияси доирасида ташкил этилган семинар очилишида кейинги йилларда мамлакатимизда маҳалла тизими нуфузини ошириш, маҳаллани обод ва хавфсиз масканга айлантириш борасида тизимли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.
Иштирокчилар ташкил этилган кўргазмалар орқали Хўжаобод туманидаги 37 та маҳалла фуқаролар йиғинида иш ҳужжатларини юритиш бўйича олиб борилаётган намунали ишлар билан танишди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Фуқаролар йиғинларида иш ҳужжатлари ва уларни юритишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги йўриқнома” бўйича маҳаллаларда фуқаролар йиғини фаолиятини тартибга солишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар йиғма жилди, фуқаролар йиғини мажлисининг, фуқаролар йиғини кенгаши мажлисининг ҳужжатлари, шунингдек, йиғин қошидаги қатор комиссия ва жамоатчилик тузилмалари фаолиятига оид ҳужжатлар юритилиши белгиланган.
Бундан ташқари, фуқаролар йиғинларида “Маҳалла паспорти”, “Хонадон дафтари”, “Тўй ҳашамларни ўтказишни рўйхатга олиш дафтари”, “Хонадон томорқа паспорти”, “Умра ва ҳажга кетувчиларни рўйхатга олиш дафтари”, “Кириш ва чиқиш ҳужжатларини рўйхатга олиш дафтари”, “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қайд этиш дафтари”, “Фуқароларни қабул қилиш дафтари” сингари қатор иш дафтарлари юритилади.
Семинар доирасида “Обод ва хавфсиз маҳалла” концециясини амалга ошириш, самарали фаолият юритиш юзасидан белгиланган рейтинг бўйича юқори балл олган вилоятдаги қатор маҳалла фуқаролар йиғинларининг раислари ва профилактика инспекторларини тақдирлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.
Ҳар бир туман, шаҳардан рейтинг бўйича энг юқори бал олган 4 тадан маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, профилактика инспекторлари вилоят ҳокимининг диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Аҳоли бандлигини таъминлаш, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Темир дафтар”га киритилган оилалар билан ишлаш, уларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Маҳалладаги мавжуд 4 та кўчага видеокамералар ўрнатилган бўлиб, доимий назоратга олинган. Профилактика инспектори, лейтенант Ойбек Қосимов раҳбарлигида маҳаллада фаол кўнгилли ёшларидан “Фидокор ёшлар” ҳамда Назорат-патрул жамоатчилик гуруҳлари тузилган бўлиб, кўча ва гузарларимизда, айниқса, тунги вақтларда тинчлик ва осойишталикни сақлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Шунингдек, семинарда иштирокчиларга мутахассислар томонидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган “Фуқаролар йиғинларида иш ҳужжатлари ва уларни юритишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги йўриқнома”нинг мазмун-моҳият, маҳаллалардаги иш ҳужжатлари йиғма жилди, иш дафтарларини юритиш бўйича тавсия ва тушунчалар берилди.
Семинар қатнашчиларини қизиқтирган саволларга мутасадди ва мутахассислар батафсил жавоб қайтарди.
Мазкур семинар иштирокчиларнинг мавзу доирасидаги билим, тушунча ва тажрибаларини янада бойитишга ёрдам берди.
Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати